Роналду Европанинг топ клубига қайтиши мумкин
Криштиану Роналду «Ал-Наср» билан келишмовчиликларни юмшатди ва бойкотдан кейин яна майдонга қайтди. Шунга қарамай, ёзда юлдуз футболчи клубини ўзгартириши эҳтимоли сақланиб қолмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
The Touchline хабарига кўра, агент Жорже Мендеш ёзги трансфер ойнаси арафасида Европанинг етакчи клублари билан боғланиб, 41 ёшли Роналдуни таркибга қўшишни таклиф қилмоқда.
Аввалроқ ОАВда Роналду «Манчестер Юнайтед»дан кетганидан сўнг келишмовчиликлар сабаб Мендеш билан ҳамкорликни тўхтатгани ҳақида ёзилганди. Бироқ Transfermarkt маълумотларида Криштиану ҳануз Мендеш агентлигининг мижози сифатида кўрсатилган.
Роналду ва «Ал-Наср» ўртасидаги амалдаги шартнома 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.