Сёмин ПСЖда Сафонов ва Шевалени тенг даражада баҳолади
"Локомотив"нинг собиқ бош мураббийи Юрий Сёмин ПСЖ дарвозабонлари Люк Шевале ва Матвей Сафонов ҳақида фикр билдирди. Мутахассис уларни бир хил савиядаги посбонлар деб ҳисоблашини "Евро-Футбол.Ru" нашрига айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Сёминнинг сўзларига кўра, Сафонов ПСЖда ўзини кўрсатишни жуда истаяпти, бироқ Шевале ҳам майдонга тушган ўйинларда айбдор кўринмаган. Мураббий Шеваленинг ҳаракатларида жиддий дарвозабонлик хатоларини ҳам сезмаганини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, россиялик дарвозабон Матвей Сафонов 2024 йил ёзида "Краснодар"дан ПСЖга кўчиб ўтганди. Трансфер Париж клубига 20 миллион еврога тушган.
26 ёшли Сафонов FIFA Қитъалараро кубоги финалидан кейин жамоада асосий дарвозабонга айланди. Ўша ҳал қилувчи баҳсда ПСЖ пенальтилар сериясида "Фламенго"ни мағлуб этган, Сафонов эса сериядаги тўртта зарбанинг барчасини қайтариб, финал қаҳрамонига айлангандu.