«Интер» ҳужумчиси «Барселона»да Левандовскини алмаштириши мумкин
Миланнинг «Интер» клуби ҳужумчиси Маркус Тюрам фаолиятини Испанияда давом эттириш эҳтимоли бор. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Diario SPORT хабарига кўра, француз футболчисини «Барселона» ўз сафига қўшиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Каталонияликлар Тюрамни Роберт Левандовски учун потенциал ўринбосар сифатида баҳоламоқда. «Интер» эса футболчиси бўйича музокараларга камида 80 миллион евроидан бошланадиган таклифлар атрофида тайёр.
Маркус Тюрам 2023 йилда Менхенгладбахнинг «Боруссия»сидан эркин агент сифатида «Интер»га келиб қўшилган. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда ҳужумчи барча мусобақаларда 29 ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 5 та ассист қайд этди.