Конрад Лаймер янги шартнома борасида аниқлик киритди
Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳимоячиси Конрад Лаймер жамоа билан шартномани узайтириш эҳтимоли ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Австриялик футболчининг айтишича, ҳозирча бу борада жиддий мулоқотлар кетмаяпти. «Ҳозир деярли музокаралар йўқ. Мен барибир хотиржамман, бу ҳақида ортиқча бош қотиришнинг кераги йўқ», — дея унинг сўзларини SPORT BILD келтирди.
Лаймер «Бавария» сафида 2023 йил ёзидан бери тўп суради. Жорий мавсумда 28 ёшли футболчи барча турнирларда 29 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 8 та голли узатма берди.
Ҳимоячининг немис гранди билан амалдаги битими 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотига кўра, Лаймернинг трансфер нархи 32 миллион еврoни ташкил этади.