Роналду Саудия чемпионатида фаолиятидаги 963-голини урди
Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги навбатдаги ўйинда гол муаллифи бўлди. 21 февраль куни 23-тур доирасида «Ал-Наср» ўз майдонида «Ал-Ҳазм»ни қабул қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувнинг 13-дақиқасида Роналду чап қанотдан ҳаракатланган Коман узатмасини қабул қилиб, ўткир бурчакдан дарвозани ишғол этди. VAR текшируви ҳам голнинг тоза эканини тасдиқлади — офсайд қайд этилмади.
Шу тариқа, Роналду фаолияти давомида 963-голини расмийлаштирди. Шулардан 119 таси Саудия клубидаги ўйинларига тўғри келади.
Ўйиннинг дастлабки 30 дақиқаси якунига кўра ҳисоб ўзгармади: 1:0 — «Ал-Наср» фойдасига.