«Барселона» хавбеки Бернал Бускетс билан қиёсга муносабат билдирди
«Барселона» ярим ҳимоячиси Марк Бернал ўзини собиқ жамоа етакчиси Серхио Бускетс билан таққослашлари ҳақидаги фикрларини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
18 ёшли футболчи якшанба куни «Леванте»га қарши ўйинда каталонияликларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабасига ҳисса қўшди: у учрашувнинг 4-дақиқасидаёқ ҳисобни очди. 66-дақиқада бош мураббий Ханс-Дитер Флик Бернални жароҳатдан қайтган Педрига алмаштирди.
«Бускетс билан қиёслашлари мен учун катта шараф, аммо мен энди-энди фаолиятимни бошлаяпман. “Камп Ноу”да урилган ҳар бир гол алоҳида туйғу беради — бу жуда ажойиб лаҳза эди. “Барселона” — дунёдаги энг яхши клуб. Асосий таркибдаги ўрин учун ҳар биримиз бор кучимизни беришимиз керак. Бугун жуда яхши ўйнадик, ғалаба қозондик ва гол ҳам ўтказмадик — бундан хурсандмиз», — дея Берналнинг сўзларини келтиради Barca Universal.
Ёш испаниялик футболчи «Барселона» сафида 23 ўйинда 2 та гол уриб, 1 та ассист қайд этган.