«Бавария» Фликни 61 ёшга тўлиши билан табриклади
Ханс-Дитер Флик ҳозирда «Барселона»ни Испания Ла Лигаси доирасида «Вильярреал»га қарши уй учрашувига тайёрламоқда. Сешанба куни немис мутахассиси 61 ёшни қарши олади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шу муносабат билан Мюнхеннинг «Бавария» клуби ижтимоий тармоқларда Фликка табрик йўллади. «Туғилган кунинг билан, Ханси», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Флик 2019–2021 йилларда «Бавария» бош мураббийи бўлиб ишлаган. Унинг даврида мюнхенликлар икки марта Бундеслигада чемпион бўлди, Чемпионлар лигаси, Германия кубоги, Германия суперкўбоги, УЕФА суперкўбоги ва Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати трофейларини қўлга киритди.
«Барселона» — «Вильярреал» баҳси февраль ойининг сўнгги кунида бўлиб ўтади.