Майкл Оуэн Дёкерешнинг камчиликлари ҳам борлигини айтди
Англиянинг собиқ ҳужумчиси Майкл Оуэн Лондоннинг «Арсенал» клуби форварди Виктор Дёкерешни шошилинч равишда мақташга киришмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Швециялик футболчи «Тоттенҳем»га қарши сўнгги дербида (4:1) икки гол уриб, учрашув қаҳрамонига айлангандИ. Шу ўйиндан кейин у кўплаб ижобий фикрлар ва юқори баҳоларга сазовор бўлди.
Оуэн эса футболчининг ўйинида ёқадиган жиҳатлар борлигини тан оларкан, барибир заиф томонлари ҳам кўплигини таъкидлади. Унинг фикрича, «Арсенал»даги узоқ муддатли келажак ҳақида атиги битта учрашув асосида хулоса чиқариш тўғри эмас — Дёкереш бўйича саволлар ҳануз сақланиб қолмоқда.
Жорий мавсумда Виктор Дёкереш «канонирлар» сафида 36 ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол ва 2 та ассист қайд этди.