Ван дер Ваарт де Ёнгдан голлар ва ассистлар кутмоқда
Аввалги машҳур футболчи Рафаэл ван дер Ваарт «Барселона» ярим ҳимоячиси Френки де Ёнгнинг ўйини ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ван дер Ваартнинг таъкидлашича, де Ёнг умумий ўйинига янада кўпроқ қўшимча олиб кириши керак. Унингча, гап аввало голлар ва голли узатмалар ҳақида кетмоқда: футболчи жаҳон даражасида бўлса-да, дарвозага кам зарба беради ва кўпроқ таваккал қилишга интилмайди.
2025/2026 йилги мавсумда Френки де Ёнг 31 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол ҳамда 7 та голли узатма қайд этди.
«Барселона» ҳозирда Испания Ла Лигасида пешқадам. Иккинчи ўриндаги «Реал» каталонияликлардан атиги бир очко ортда. «Барселона»нинг навбатдаги ўйини 28 феврал куни «Вильярреал»га қарши бўлиб ўтади.