Роналду 5:0 ғалабадан сўнг икки сўз билан чиқди
Саудия Арабистони Про-лигасида "Ал-Наср" "Ал-Намджа"ни 5:0 ҳисобида йирик мағлуб этиб, турнир жадвалида пешқадамликни қўлга олди. Учрашувдаги ҳисобни Криштиану Роналду очди — у 7-дақиқада пеналтни аниқ ижро этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўйин якунланганидан кўп ўтмай 41 ёшли ҳужумчи ижтимоий тармоқларда пост қолдирди. Португалиялик бир нечта суратларни жойлаб, уларга қисқа изоҳ ёзди.
"Шундай давом этинг!" — деб ёзди Роналду.
Шу тариқа Роналду фаолиятидаги голлари сонини 965 тага етказди. 1000 гол марраси тобора яқинлашмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Роналду "Ал-Наср" билан шартномасини узайтирганди — келишув 2027 йил ўрталаригача амал қилади.