Слуцкийнинг “Шанхай Шэньхуа”си Осиё Чемпионлар лигасида ютқазди
“Шанхай Шэньхуа” Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида етти турдан сўнг плей-офф йўлланмаси учун имкониятларини бой берди. 8-турда Леонид Слуцкийнинг жамоаси “Бурирам Юнайтед”га қарши фақат турнир билан муносиб хайрлашишга уриниб кўрди, бироқ бу режаси амалга ошмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувда тайландликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Икки гол ҳам биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида урилди: 11-дақиқада Гуд Кўртис, 22-дақиқада эса Супханат Муеанта рақиб дарвозасини ишғол қилди. Тез орада “Шанхай Шэньхуа”нинг бир футболчиси четлатилиб, жамоа камсон қолганидан кейин ўйин интригасиз давом этди.
Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг “Шанхай Шэньхуа” билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.