«Боруссия» Дортмунд сўнгги етти йилдаги энг яхши мавсумни ўтказмоқда
Дортмунднинг «Боруссия»си Бундеслиганинг жорий мавсумида барқарор ва ишончли ўйини билан эътиборни тортмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
23 турдан сўнг «асаларилар» Германия чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда: жамоа 52 очко жамғарган. Бу кўрсаткич клуб учун охирги етти мавсум ичидаги энг яхшиси ҳисобланади.
28 февраль, шанба куни «Боруссия» 24-тур доирасида ўз майдонида «Бавария»ни қабул қилади. Учрашув 22:30 да (Тошкент вақти билан) бошланиши режалаштирилган.
Марказий баҳс олдидан дортмундликлар пешқадам «Бавария»дан саккиз очко ортда қолмоқда.