«Комо» «Лечче»ни енгиб, иродали ғалабага эришди
Сўнгги учрашувларда бироз сустлашиб қолган «Комо» шанба кунги баҳсда омон қолиш учун курашаётган «Лечче»ни қабул қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Меҳмонлар 13-дақиқада ҳисобни очди: Ламек Банда қанотдан узатма берди, Лассана Кулибали эса бош билан аниқ зарба йўллаб, жамоасини олдинга олиб чиқди — 0:1. Орадан беш дақиқа ўтиб, Ҳесус Родригес Анастасиос Дувикасни қулай вазиятга чиқарди ва «Комо» тезда жавоб қайтарди — 1:1.
Уй эгалари босимни давом эттирди ва 36-дақиқада яна бир бор аниқ ҳужум уюштирди: Максимо Перронедан узатмани олган Родригес тўпни дарвозага «михлаб», ҳисобни ўзгартирди — 2:1. Танаффус арафасида эса Лукас да Кунянинг юқоридан узатмасидан кейин Марк-Оливер Кемпф бош билан гол уриб, фарқни иккитага оширди — 3:1.
Ушбу ғалабадан сўнг «Комо» турнир жадвалида «Ювентус»ни ортда қолдириб, 5-ўринга кўтарилди. «Лечче» эса қуйи поғоналарда қолиб, пастдан учинчи ўринда бормоқда.