«Айнтрахт» «Фрайбург» устидан ишончли ғалабага эришди
Бундеслиганинг 24-турида турнир жадвалида ёнма-ён турган «Айнтрахт» ва «Фрайбург» тўқнаш келди. Франкфурт клуби уйда ўйинни тўлиқ назорат қилди, бироқ узоқ вақт ҳисобни очишда қийналди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
29-дақиқада Арно Мюинга яратган вазият учрашувдаги илк жиддий огоҳлантириш бўлди — дарвозабон зарбани қийинчилик билан қайтарди. Биринчи бўлим якунида эса Игор Матанович бош билан йўллаган тўпи устунга тегиб қайтди.
Иккинчи таймда ҳам мезбонлар босимни пасайтирмади: Винчензо Грифо зарбасидан кейин голкипер ажойиб сейв билан жамоасини қутқарди. 64-дақиқада Ннамди Коллинз жарима майдонида Фарес Шаибини тўп билан таъминлади ва у ҳисобни очди — 1:0. Ўйин сўнгида Шаиби ҳужумни давом эттириб, Жан Маттео Баойяга пас узатди, Баойя эса дарвозабон устидан чиройли ошириб, якуний натижани белгилади — 2:0.
Ушбу ғалаба «Айнтрахт»га рақибини жадвалда ортда қолдириш имконини берди — франкфуртликлар бугунги рақибини 7-ўриндан сиқиб чиқарди.