«Лион» ва «Ньюкасл» илк беш дақиқалик голлар бўйича пешқадам
Франциянинг «Лион»и ҳамда Англиянинг «Ньюкасл»и Европанинг топ-5 лигалари доирасида учрашувнинг дастлабки беш дақиқасида урилган голлар статистикаси бўйича энг юқори кўрсаткични қайд этмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Лион» навбатдаги шундай тезкор голини якшанба куни Франция чемпионатида «Марсель»га қарши ўйинда урди. Бироқ бу гол жамоага на ғалаба, на дуранг олиб келди: «Марсель» ўйин тақдирини ўзгартириб, «тўқувчилар»нинг ёрқин ғалабали сериясига нуқта қўйди.
Ҳозирча «Лион» ва «Ньюкасл» ҳисобида илк 5 дақиқада киритилган 6 тадан гол бор. Улардан кейинги ўринларда Испаниянинг «Алавес»и ва Мюнхеннинг «Бавария»си бормоқда — ҳар иккаласи ҳам учрашувларнинг дастлабки беш дақиқасида 5 тадан гол урган.