Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» сўнгги турда ютқазди
Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан кейин плей-оффга чиқиш имкониятини бой берган «Шанхай Шэньхуа» 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши майдонга тушди. Леонид Слуцкий жамоаси турнир билан хайрлашиш олдидан ҳеч бўлмаганда муносиб якун ясашга уриниб кўрди, аммо бу сафар ҳам натижа чиқмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Таиланд клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. «Бурирам Юнайтед» учрашувнинг дастлабки бўлимидаёқ икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди ва ўйиннинг қолган қисмида вазиятни тўлиқ назорат қилди. Орадан кўп ўтмай «Шанхай Шэньхуа» бир футболчисини йўқотиб, камчиликда қолганидан кейин интрига деярли сўнди.
Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шэньхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.