Ўзбекистонда ҳафта давомида ёмғир ва ҳарорат пасайиши кутилмоқда
Ўзбекистонда жорий иш ҳафтаси давомида ёғингарчилик ва ҳаво ҳароратининг пасайиши кутилмоқда. Ўзгидромет маълумотларига кўра, республиканинг аксарият ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, шимолий ҳудудларда эса 3-4 март кунlari ёмғир қор билан алмашиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +3...+8 даража илиқ, шимолда эса -3...+2 даража атрофида бўлади. Кундузги ҳарорат ҳафта ўртасига келиб +7...+10 даражагача пасайиши прогноз қилинмоқда.
2-6 март кунлари тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли ёғингарчилик кузатилиши сабабли сел-сув тошқинлари ҳамда кўчки хавфи мавжуд. Пойтахт Тошкентда ҳам вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳафта бошида кундузи +11...+13 даража бўлган ҳарорат, кейинчалик +8...+10 даражагача пасаяди. Шамол тезлиги сониясига 7-12 метрни ташкил этади.