АҚШ ҳарбийлари Уммон кўрфазида Эронга тегишли кемалар йўқ қилинганини маълум қилди
United States Central Command (CENTCOM) тарқатган расмий хабарга кўра, икки кун аввал Эрон режими ихтиёрида Gulf of Oman ҳудудида жами 11 та кема бўлган. Аммо ҳозирга келиб, уларнинг сони нолга тушгани иддао қилинмоқда.
Баёнотда қайд этилишича, Иран ўнлаб йиллар давомида мазкур кўрфаз ҳудудида халқаро кемачилик хавфсизлигига таҳдид солиб келган ва айрим ҳолатларда кемаларга нисбатан тажовузкор ҳаракатларни амалга оширган.
«Икки кун аввал Эрон режими Уммон кўрфазида 11 та кемага эга эди. Бугун эса уларнинг сони 0 га тенг. Эрон режими узоқ йиллар давомида халқаро денгиз қатновига таҳдид солиб келди. Бу давр энди ортда қолди», — дейилади CENTCOM хабарида.
Шу билан бирга, АҚШ ҳарбийлари мазкур операция минтақада денгиз йўллари хавфсизлигини таъминлаш ва халқаро савдо ҳаракатларини ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилганини ҳам таъкидлаган.