Минабда 165 нафар қизнинг оммавий дафн маросими ўтқазилди (видео)
Эроннинг Минаб шаҳрида 3 март куни бошланғич мактабга берилган зарба оқибатида ҳалок бўлган 165 нафар ўқувчи қиз билан боғлиқ оммавий дафн маросими бўлиб ўтди.
Маълум қилинишича, фожеали ҳодиса шаҳар ҳудудида жойлашган бошланғич таълим муассасасига йўналтирилган зарба натижасида содир бўлган. Оқибатда ўнлаб оилалар ўз фарзандларидан айрилган.
Дафт маросимида минглаб маҳаллий аҳоли, қурбонлар яқинлари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этган. Маросим чоғида ҳалок бўлган болалар хотирасига дуолар қилинган, шаҳар бўйлаб мотам кайфияти ҳукм сурган.
Расмий идоралар ҳозирча ҳодиса юзасидан қўшимча тафсилотларни очиқламаган.