Тошкент шаҳрида яна бир мактаб ўқувчиси "авария" содир этди
Фото: Анвар Назруллоҳ / Facebook
Тошкент шаҳрида мактаб ўқувчиси ЙПХ ходимини уриб кетганидан кейинги резонанс ва кучайтирилган рейдларга қарамай, ўсмирларнинг автомобил ҳайдаши ҳолатлари давом этмоқда.
Навбатдаги ЙТҲ 7 март куни Нурафшон ва Лабзак кўчалари кесишган чорраҳада рўй берди. Бу ҳақда жамоатчилик фаоли Анвар Назруллоҳ Facebook саҳифасида хабар берди.
“Мана шу авария шундоққина кўз ўнгимда содир бўлди. Нурафшон кўчадан учиб келган машина Лабзак чорраҳасида ўзини эплолмай устунга урилди. Машинадан эса 4 та мактаб боласи тушиб келди. Рулдаги бола оқ формада эди. Шунча гап-сўз бошқа сайёрада бўлаяпти, булар эса бошқа сайёрада яшайди”, – дея ёзди у.