«Ўткир нишонлар» сериалининг давоми суратга олинмоқда
Англиянинг Сток-он-Трент шаҳрида машҳур «Ўткир нишонлар» сериалининг навбатдаги қисмларини суратга олиш ишлари бошлаб юборилди. Интернет тармоғида лойиҳанинг илк кадрлари пайдо бўлди ва мухлислар орасида катта қизиқиш уйғотди. Янги мавсумда томошабинлар Шелби оиласининг кейинги авлоди бошидан кечирган воқеаларга гувоҳ бўлишади. Бу ҳақда rozetked.me хабар беради.
Сериал воқеалари 1953 йилда, яъни урушдан кейинги Бирмингем шаҳрини қайта тиклаш даврида бўлиб ўтади. Сюжет марказида шаҳар устидан назорат ўрнатиш учун курашаётган Шелби оиласи вакиллари туради. Ижодкорлар ушбу ҳикояни камида икки мавсум ва ҳар бири бир соатлик олтита эпизоддан иборат қилиб тақдим этишни режалаштирмоқда.
Лойиҳа устида машҳур «Кудос» ижодий гуруҳи иш олиб бормоқда. Ролларни ижро этувчи актёрлар таркибида Кел О'Дрисколл, Финтан Шевлин ва Жейкоб Райт каби номларни кўриш мумкин. Эслатиб ўтамиз, 6 март куни сериал асосида суратга олинган фильм чекланган прокатда намойиш этила бошланди. Нетфлих платформасида эса «Ўткир нишонлар: Бемисл одам» фильми 23 март куни премьера қилинади.
[media=https://vk.com/video_ext.php?oid=-29218811&id=456248675]