АҚШ огоҳлантирувига қарамай Эрон кемаси командири таслим бўлмади
Шри-Ланка қирғоқлари яқинида Эроннинг Дена ҳарбий кемаси билан боғлиқ мудҳиш воқеа юз берди. АҚШ кучлари томонидан ҳужумга учраган кема экипажи оғир аҳволда қолди. Маълум бўлишича, ҳужумдан бироз олдин кема командири ўз отаси билан боғланиб, вазият кескинлашганини маълум қилган. Америка томони кемани тарк этиш бўйича икки марта огоҳлантириш берган бўлса-да, командир ўз кемасини ташлаб кетишдан қатъий бош тортган.
Ушбу жасоратли қарор фожиали якун топди. Кема АҚШ кучлари томонидан ўққа тутилиши оқибатида юздан ортиқ денгизчи ҳалок бўлди. Ҳозирги маълумотларга кўра, кемадаги экипаж аъзоларидан фақат 32 нафари тирик қолган. Воқеа халқаро ҳамжамиятда катта шов-шувга сабаб бўлмоқда ва томонлар ўртасидаги зиддиятларни янада кучайтириши мумкин.
Ҳозирда ҳалокат жойида қутқарув ишлаари давом этмоқда. Эрон томони ушбу ҳодисани кескин қоралаб, халқаро ҳуқуқ нормалари бузилганини таъкидламоқда. АҚШ ҳукумати эса ҳали мазкур воқеа юзасидан расмий баёнот бергани йўқ. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.