Pixar мультфильми кинопрокатда катта муваффақиятга эришди
Пихар студиясининг янги «Прйгунй» анимацион фильми кинопрокатда кутилганидан ҳам юқори натижа кўрсатди. Фильм илк дам олиш кунларидаёқ дунё бўйлаб 88 миллион доллар даромад келтиришга муваффақ бўлди. 150 миллион долларлик бюджетга эга бўлган ушбу картина танқидчилар томонидан илиқ кутиб олинди ва Роттен Томатоес платформасида 94 фоиз ижобий баҳога эга бўлди. Томошабинлар ҳам мультфильмни юқори баҳолаб, CинемаСcоре рейтингида «А» даражасини беришди. Бу натижа студия учун 2017 йилда чиққан «Тайна Коко» лойиҳасидан кейинги энг яхши кўрсаткич ҳисобланади. Бу ҳақда rozetked.me хабар беради.
Айни вақтда кинопрокатда бошқа бир йирик лойиҳа – режиссёр Мегги Джилленхолнинг «Невеста!» фильми аксинча, молиявий муаммоларга дуч келди. Кристиан Бейл ва Жесси Бакли бош ролларни ижро этган ушбу даҳшатли жанрдаги фильм дунё бўйлаб атиги 13,6 миллион доллар йиға олди. Бюджети 80 дан 90 миллион долларгача бўлган картина танқидчилар томонидан паст баҳоланиб, Роттен Томатоес сайтида 59 фоиз, томошабинлар орасида эса «C+» рейтингини олди. Мутахассисларнинг фикрича, «Wарнер Брос.» студияси ушбу лойиҳа сабабли ўнлаб миллион доллар зарар кўриши мумкин. Бу ҳолат «Невеста!» фильмини 2026 йилнинг илк йирик молиявий омадсизликларидан бирига айлантириши мумкин.