Муниса Ризаева узоқ кутган "Арзимайсан" номли янги клипини премьера қилди!
Хонанда Муниса Ризаева ўз мухлисларига яна бир янги ижодий янгиликни тақдим этди. У ижтимоий тармоқларда узоқ кутилган "Арзимайсан" номли қўшиғига ишланган видеоклип премераси бўлганини эълон қилди.
Санъаткор клип ҳақидаги хабарни ўз саҳифасида жойлаб, мухлисларини янги ижод маҳсулини томоша қилишга чақирди. "Тайёрмисиз? Узоқ кутилган янгилигим — “Арзимайсан” видеоклипи. Кириб баҳо беринг, тўлиқ талқин YouTube’да", дея ёзган хонанда.
Маълум бўлишича, видеоклип YouTube платформасида эълон қилинган ва мухлислар уни шу ерда томоша қилиши мумкин. Қўшиқ мазмуни ва клип сюжети ҳаётда учрайдиган воқеаларга бағишлангани айтилмоқда.
Муҳлислар эса янги клипни қизиқиш билан қабул қилиб, ижтимоий тармоқларда турли фикрлар билдирмоқда. Айримлар клипдаги воқеалар кўплаб аёллар ҳаётига яқин бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда.