Вашингтонда Трамп ва Эпштейн тасвирланган ҳайкал ўрнатилди
АҚШ пойтахти Вашингтонда ноодатий санъат инсталлятсияси пайдо бўлди. CBS News хабарига кўра, номаълум шахслар томонидан АҚШ Конгресси биноси рўпарасига президент Доналд Трамп ва молиячи Жеффри Эпштейн тасвирланган ҳайкал ўрнатилган.
Маълумотларга кўра, ҳайкал машҳур “Титаник” филми саҳнасига ўхшатиб яратилган. Инсталлятсия олтин рангга бўялган бўлиб, унда Трамп Эпштейнни орқасидан қучоқлаб турган ҳолда тасвирланган.
Мазкур санъат асари қисқа вақт ичида жамоатчилик эътиборини тортган. Ҳайкал ким томонидан ўрнатилгани ҳозирча номаълум бўлиб қолмоқда.
Ҳозирча расмий идоралар ушбу инсталлятсия юзасидан батафсил изоҳ бермаган. Шунга қарамай, у ижтимоий тармоқларда турли баҳс ва муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.