Трамп иттифоқчиларни Ҳўрмузни қўриқлашга чақирди
АҚШ Президенти Доналд Трамп бир қанча давлатларни Ҳўрмуз бўғозига кемаларини жойлаштиришга чақирди. У буни раҳбарсиз қолган мамлакат деб таърифлаган Эроннинг таҳдидларини олдини олиш учун деб ҳисобламоқда.
Трамп “Truth Social”даги постида Хитой, Франция, Япония, Жанубий Корея, Буюк Британия ва бошқа таъсирланган давлатларни номлаб, уларга минтақага кемалар юбориб, хавфсиз ўтишни таъминлашни сўради.
У Қўшма Штатлар Эрон ҳарбий қудратини бутунлай йўқ қилганини даъво қилиб, улар 100 фоизга вайрон бўлганини айтди.
Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароғчи жавоб бериб, Ҳўрмуз бўғози кўпчилик кемалар учун очиқ қолаяётганини айтди. У чекловлар фақат Қўшма Штатлар, Исроил ва уларнинг иттифоқчиларига тегишли кемаларга қўлланилишни тушунтирди.
Ароғчига кўра, сув йўли фақат Эрон душманлари ва мамлакатга ҳужум қилаётган танкерлар ва кемалар учун ёпиқ. Бошқа барча кемалар ҳеч қандай муаммосиз ўтиши мумкин.
Ушбу алмашинув дунё нефть таъминотининг муҳим қисми ўтадиган стратегик сув йўлидаги кучайиб бораётган кескинликни кўрсатмоқда.