Нилуфар Усмонова ва Азиз Йўлдошевдан янги дует кутилмоқда (видео)
Машҳур хонанда Нилуфар Усмонова ўзининг Instagram саҳифасида мухлисларига хурсанд қиладиган янгиликни хабар қилди. Хонанда айни пайтда янги қўшиқ устида иш олиб бораётганини маълум қилди.
Унинг айтишича, янги тарона яқин кунларда мухлисларга тақдим этилади. Қўшиқ янада қизиқарли жиҳатга эга — у дует тарзида ижро этилади. Хонанда бу таронани хонанда Азиз Йўлдошев билан биргаликда куйламоқда.
Нилуфар Усмонова ижтимоий тармоқда жойлаган видеопости орқали янги қўшиқдан қисқа парчани ҳам намойиш қилди. У пост остига инглизча “Coming soon” — яъни “Тез кунда” деб ёзиб қолдирган.
Қисқа фурсат ичида ушбу видео мухлислар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди. Изоҳларда кўплаб мухлислар таронадан берилган кичик парчани юқори баҳолаб, қўшиқни тўлиқ эшитишни интиқлик билан кутаётганликларини билдиришди.
Шунингдек, мухлислар икки хонандага ижодий омад тилаб, ушбу дует таронаси хит қўшиқлар қаторидан жой олишига ишонч билдиришди.