Ясминадан янги қизиқарли видео: “Ойим ишга борсинларми?” (видео)
Кичик блогер Ясмина Зоитова ўзининг Instagram саҳифасига янги ва самимий видео жойлади. Видео остига у “Ойим ишга борсинларми?” деган ёзувни қолдирган.
Видеода Ясмина онаси — Ширин Зоитова билан бирга расм чизаётган пайтдаги қизиқарли ва беғубор суҳбат акс этган. Уларнинг самимий мулоқоти томошабинларга илиқ кайфият улашди.
Изоҳларда фойдаланувчилар Ясминанинг жуда ширин, самимий ва ақлли қизалоқ эканини алоҳида таъкидлашган. Шунингдек, видеодан туғилажак чақалоқни энг кўп интиқлик билан айнан Ясмина кутаётгани ҳам яққол сезилади.
Видео якунида эса у янада таъсирли сўзлар айтади: Ясмина онасининг қорнига бошини қўйиб, “Тезроқ туғилсанг, кейин мен ойим билан эмас, сен билан расм бўяйман”, дея гапини якунлайди. Бу лавҳа кўплаб томошабинларнинг қалбига илиқлик улашди.