Жеффрис:"АҚШда бензин нархлари ошмоқда,миллиардлаб долларлар исроф қилинмоқда..."
АҚШ Вакиллар палатаси демократлари етакчиси Ҳаким Жеффрис Қўшма Штатлар режим ўзгаришига муҳтожлигини эълон қилди. У бу фикрни ижтимоий тармоғида АҚШнинг Эронга қарши юритаётган урушини танқид қилиб ёзган.
Жеффрис таъкидича, “Доналд Трамп ва республикачи экстремистлар Яқин Шарқда бепарво уруш бошладилар. Бензин нархлари ошмоқда, миллиардлаб долларлар исроф қилинмоқда ва мамлакат тобора хавфли бўлиб бормоқда”.
Шу сабабли, Жеффрис Америка режими ўзгариши мамлакат барқарорлигини таъминлаш ва молиявий ҳамда хавфсизлик муаммоларини енгиш учун зарур, деб ҳисоблайди. Бу баёнот ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлди.