Самарқандда кучли сел оқимлари йўлларни босди
Кеча, 28 март куни Самарқанд вилояти Ургут туманида қатъий сел оқими кузатилди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар тарқатди.
Маълум қилинишича, Самарқанд метеостанцияси ва Ургут гидропостида қаттиқ ёмғир (соат 20:02 дан 21:00 гача 58 дақиқа мобайнида 5,8 мм) рўй берган.
Кучли ёғингарчилик оқибатида айрим кўчаларда сув тўлиб чиқиши кузатилди, маҳаллий аҳоли эса эҳтиёткорликка чақирилди.