Италияда сиёсатчи аҳмоқона қарор учун дарёга ташланади (видео)
Италиянинг Тренто шаҳрида ҳар йили ўзига хос ва қизиқарли анъана ўтказилади.
“La Tonca” деб номланган ушбу маросимда йил давомида энг ноўрин ёки энг бўлмағур қарор қабул қилган маҳаллий сиёсатчилардан бири рамзий жазо сифатида танланади. У махсус темир қафасга жойлаштирилиб, Адиге дарёсининг муздек сувига туширилади.
Мазкур тадбир ҳар йили “Feste Vigiliane” деб номланган бир ҳафталик фестивал доирасида ўтказилади. Фестиваль давомида шаҳарда турли маданий ва кўнгилочар дастурлар ҳам ташкил этилади.
Кузатувчиларнинг таъкидлашича, бу анъана орқали жамоатчилик маҳаллий раҳбарларнинг қарорларига нисбатан ўз муносабатини юмористик ва рамзий тарзда ифода этади. Шу билан бирга, бу тадбир шаҳарнинг тарихий ва маданий ҳаётида ўзига хос ўрин тутади.