«Ўзбекистонда камбағаллик даражаси муттасил равишда камаймоқда» — Жамшид Қўчқоров
![«Ўзбекистонда камбағаллик даражаси муттасил равишда камаймоқда» — Жамшид Қўчқоров](https://www.gazeta.uz/media/img/2023/05/26b0FY16844302262985_b.jpg)
Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров мамлакатда камбағаллик даражаси камайиб бораётгани, бироқ аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш билангина уни қисқартириб бўлмаслигини таъкидлади. «Камбағалликни қисқартириш барча вазирликларнинг асосий масаласига айланса, барқарор натижаларга эришамиз», — деди у.