Ўзбек ёшлари орасида жиноятчилик озайгани хабар қилинди
Сайтга кўра, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасидаги жиноятлар сонига оид маълумот Ёшлар ижод саройида Ўзбекистон Республикасида 2015 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастури ижроси ҳамда 2016 йилдаги устувор вазифаларга бағишланган анжуманда маълум қилинган.
Тадбирда таъкидланганидек, 2015 йилда дастур ижроси доирасида вазирлик ва идоралар, ҳудудий ҳокимликлар ҳамкорлигида 72 мингдан зиёд лойиҳа ва тадбир ўтказилган.