Туркманистон банклари хорижий валюта сотишни тўхтатиб қўйди
Даромади асосан табиий газдан бўлган Туркманистон ўтган йилнинг 1 январида миллий валюта бўлмиш манат девальвациясини ўтказган, бунинг натижасида миллий валюта 19 фоизга қадрсизланганди.
Шу кунда Туркманистонда манат яна қадрсизланиши ҳақида юрган гап-сўзлар саррофлик шахобчаларида талотумни юзага келтирмоқда.
Associated Press агентлиги маълумотларига кўра, 12 январь куни Туркманистон қора бозорларида 1 АҚШ доллари 4 манатдан 4 манату 20 тангагача сотилган.