Комил Алламжонов вилоятлардаги “кўзбуямачиликлар” ҳақида фикр билдирди (Видео)
![Комил Алламжонов вилоятлардаги “кўзбуямачиликлар” ҳақида фикр билдирди (Видео)](http://uznews.uz/upload/news/medium/20180403043045j.jpg)
Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот котиби Комил Алламжонов ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига Вилоятларда Президент ташрифи олдидан қилинаётган "кўзбўямачиликлар" ҳақида видео мурожаат қилди.
Унинг Facebook саҳифасига келаётган эътироз, шикоят, маълумотлар ҳақида сўз юритар экан Комил Алламжонов Шавкат Мирзиёевнинг вилоятларга ташрифи олдидан йўллар асфальт қилинаётгани, тўғриланаётгани ҳолатига тўхталди ва бу борада кўпроқ Давлат раҳбарининг ўша йўллардан ўтиб жойларда халқ учун қилаётган ишлари, бераётган таклиф ва тавсияларига кўпроқ эътибор бериш кераклигини таъкидлади.
Шунингдек, Комил Алламжонов йўллар бўйида қурилган иссиқхоналар ҳақида тарқалган маълумотларни бўрттирилган материал деб изоҳлади. Президент борган ҳар бир обеъктдаги қурилган иссиқхоналар ҳақиқий иссиқхоналар эканлиги, уни бир-икки кунда қуриб тайёр ҳолга келтириб бўлмаслигини таъкидлади.
Бундан ташқари Комил Алламжонов ўз мурожаатида агар кимдадир ушбу иссиқхоналар "кўзбуямачилик" учун қурилганлигини тасдиқловчи бирор исбот бўлса, бу борада тегишли чоралар кўрилиши ҳақида билдирди.