Тошкент шаҳар ҳокими уруш қатнашчиларини табриклади
Тошкент шаҳар Ҳокимилиги вакиллари байрам муносабати билан уруш қатнашчиларини табрикладилар ва Президент номидан шарафли совғаларни топширдилар.
Иккинчи Жаҳон Уруши бизнингдиёримизгатўғридан-тўғри хавф туғдирмаган бўлсада, уни олдини олиш учун навқирон ёшда бўлган йигит ва қизларнинг жасорати ва фахрийларимиз хизмати туфайли тинч, осуда юртда яшаб келмоқдамиз.
Бунинг учун биз урушда қатнашган боболаримиз ва момоларимизни қанчалик эъзозласак кам.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакиллари байрам шукуҳини ҳис этиб, Хотира ва Қадрлаш куни арафасида 4-май куни ўтган тадбирда Уруш фахрийларига байрамона кайфият улашиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номидан совғалар топширишди.