“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Владивостокка авиақатновни йўлга қўяди
![“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Владивостокка авиақатновни йўлга қўяди](http://uznews.uz/upload/news/medium/photo_2018-08-09_18-27-26.jpg)
2018 йилнинг 15 сенятбрь кунидан бошлаб, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси ҳафтасига бир маротаба йўловчиларни ташувчи Тошкент-Владивосток-Тошкент рейсини амалга оширади.
Бунга қадар Миллий авиакомпания айни ушбу йўналишга фақат чартер рейсларни амалга ошириш билан шуғулланиб келган.
Тошкентдан Владивостокка ва тескари йўналиш бўйича рейсларда Boeing-767 самолёти хизмат қилиши маълум қилинмоқда. Шанба куни маҳаллий вақт билан рйес амалга оширилиши ҳам қўшича қилинмоқда.
Рейснинг амалга ошиши маҳаллий вақт билан қуйидаги тартибда амалга ошиши айтилмоқда.
HY-707 Ташкент 08:30 - Владивосток 20:10HY-708 Владивосток 22:00 - Ташкент 00:40+1