Ўзгидромет: бутун республика бўйлаб иссиқ ҳаво сақланиб қолади
![Ўзгидромет: бутун республика бўйлаб иссиқ ҳаво сақланиб қолади](https://uznews.uz/upload/news/medium/df824e3cefb7ae6e9ade9b30aa2d6f6a.jpg)
Метеорологларнинг хабар беришича, 16-22 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига Эрондан Туркманистон орқали иссиқ ва қуруқ ҳаво оқимининг кириб келиши кутилмоқда. Айрим ҳудудларда эса жуда ҳам иссиқ ва қуруқ шамол (гармсиль) бўлиши кутилмоқда.
Ўзгидромет маълумотларига кўра, 16-22 июль кунлари бутун республика бўйлаб иссиқ ҳаво сақланиб қолади.
Кундузи ҳаво ҳарорати +40…+43 даража, шимол, жануб ва чўл ҳудудларида эса ҳарорат +44…+45 даражагача бўлади.
Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида жуда ҳам иссиқ ва қуруқ шамол (гармсиль) кузатилиши мумкин.