Республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши ва тунги ҳароратнинг 0 даражагача тушиши кутилмоқда
![Республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши ва тунги ҳароратнинг 0 даражагача тушиши кутилмоқда](https://uznews.uz/upload/news/medium/%D0%BF%D0%BE%D0%B3%D0%BE%D0%B4%D0%B0_FUevOVR.jpg)
Синоптиклар Ўзбекистонда шу ҳафтада кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Ўзгидромет хабарига кўра, 10-11 ноябрь кунлари мамлакат ҳудуди совуқ ҳаво массалари таъсирида бўлади, қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 0...+5 даражагача пасаяди, кундузи эса +13...+18 даражагача бўлади.
12 ноябрь куни об-ҳаво шароити яна ўзгаради. Республикага Волга бўйидан совуқ антициклон кириб келади. Ўзбекистоннинг баъзи жойларида ёмғир, тоғли ҳудудларида эса қор ёғади. Фақат Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади.
Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши кутилмоқда. Ёмғир давомида кундузги ҳарорат +8...+13 даражагача пасаяди, бу ўртача кўп йиллик кўрсаткичлардан 4-5 даражага пастдир.
13 ноябрь куни ёмғир фақат Фарғона водийси ҳудудларида кузатилади, қолган ҳудудларда ёғингарчилик бўлмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 0...+5, кундузи +8...+13 даража атрофида бўлади.