Ханс-Дитер Флик: Бу юлдузни кўзимдан тезроқ йўқотинглар!
Бироқ айнан мана шу ўйиндан кейин бош мураббий Ханс-Дитер Фликнинг плеймейкер Френки де Йонг билан муносабатлари ўта таранглашди.
Германиялик мутахассис нидерландиялик футболчининг ўйинидан умуман қониқмади ва клуб президенти Жоан Лапортага Френкини имкон қада тезроқ жамоадан йўқотишни сўради.
Бильбаоликларга қарши учрашувнинг 73-дақиқасида Флик де Йонгни майдонга туширди. Тажрибали футболчи барқарор ўйин намойиш эта олмади. Ҳатто унинг қўпол хатоси “Барселона” учун қимматга тушишига бир баҳя қолди.
Бу беллашувдан кейин Ханс-Дитер Флик нидерландиялик ярим ҳимоячи ўйин схемасига умуман тўғри келмаслигига амин бўлди.
Каталонияликлар билан 2026 йилнинг ярмигача давом этадиган шартномага эга бўлган Френки де Йонг катта маош оладиган ўйинчилардан ҳисобланади. Шу боис, унга харидор топиш жуда қийин.