"Атлетико Мадрид" биринчи бўлимда "Барселона" устидан олдинга чиқди
Учрашувнинг ягона голи Хулиан Альварес томонидан 45+2-дақиқада урилди. Мадрид клуби ҳимояга эътибор қаратгани ҳолда самарали ҳужумлар уюштирди.
"Барселона" эса тўпни 64% назорат қилди, 321 та пас берди, аммо бу ҳужумларнинг самарадорлигига таъсир қилмади. Ҳар икки жамоа 4 тадан зарба йўллаган, аммо нишонга тегган зарбалар ҳам бир хил – 1 тадан.
Иккинчи бўлимда "Барселона" ҳисобни тенглаштиришга уринса, "Атлетико" ҳимояда қаттиқ туриб, иккинчи гол уришга ҳаракат қилади.