Манчестер Сити Родригони сотиб олишга тайёр
Трансфер қишки трансфер ойнаси очилиши билан, январ ойида амалга оширилиши кутилмоқда. Родригонинг Манчестер Ситига ўтиши ҳақида хабарлар аллақачон ёзда тарқалган эди.
Шунингдек, футболчига Арсенал ва Ливерпул клублари ҳам қизиқиш билдиргани айтилган. Хаби Алонсо 24 ёшли юлдузни кўпинча асосий таркибдан ташқарида қолдиргани сабабли, унинг сотилиши ҳақидаги миш-мишлар тинмаяпти.