Радимов: Аргентина Жаҳон чемпионатида юксак натижа кўрсатиши керак
Унинг сўзларига кўра, бунга барча имкониятлар мавжуд. "Аргентина ғалаба қозониш эҳтимоли юқори.
Улар жуда яхши жамоага эга – тажрибали футболчилар ва ёшлардан иборат таркиб шаклланган. Месси ўрнини эгаллашга қодир футболчилар бор.
Бундан ташқари, агар Лионель Месси яхши спорт формасида бўлса, бу жамоага катта куч бағишлайди. Аргентина юксак марраларни забт этиши керак", – деди Радимов "Матч ТВ" эфирида.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина ҳозирги жаҳон чемпионлари ҳисобланади. 2026-йилги мундиалнинг гуруҳ босқичида Лионель Скалони бошчилигидаги жамоа Австрия, Иордания ва Жазоирга қарши ўйнайди.
Мусобақа 2026-йилнинг 11-июнидан 12-июлигача бўлиб ўтади. Бу сафар мундиални бир вақтнинг ўзида уч давлат қабул қилади.