Декудан Флик ва "Барселона" ҳақида фикр
Ҳозирча унинг қанча муддат давомида лавозимда қолиши номаълум. "Флик бизнинг клубда жуда бахтли, аммо биз биламизки, "Барселона"да ишлаш жуда қийин.
Ҳар бир кичик тафсилотга катта эътибор қаратилади. Ханси жуда ҳиссиётли ва инсонпарвар, лекин у ҳар доим ҳам ҳамма нарсани назорат қила олмайди", – деди Деко Barca Universalга берган интервьюсида.
Ла Лига турнир жадвалида "Барселона" 15 турдан кейин Мадриднинг "Реал" клубидан бир очко олдин пешқадамлик қилмоқда. Ўтган мавсумда каталонияликлар ички аренда барча совринларни қўлга киритган эди.