Францияда Сафоновнинг ўйини юқори баҳоланди
"Бу Сафоновнинг "ПСЖ" сафидаги энг яхши ўйинларидан бири эди. "Ренн"га қарши ўйиндан сўнг, ҳаммаси ўзгариши мумкин: Энрике қарорини ўзгартириб, Сафонов ва Шевалени тўғридан-тўғри рақобатга қўйиши эҳтимолдан ҳоли эмас", – дея Sport24 журналистининг сўзларини келтирди.
Эслатиб ўтамиз, "ПСЖ"нинг биринчи рақамли дарвозабони Люка Шевале жароҳат туфайли кечаги ўйинда иштирок эта олмади. Сафонов ўтган йил ёзида "Краснодар"дан "ПСЖ"га 20 миллион евро эвазига трансфер қилинган эди.