Заер-Эмери ПСЖ дарвозабонларини баҳолади
"Бизнинг жамоамизда барча дарвозабонлар кучли. Биз дарвозабонларимиздан фахрланамиз.
Ким дарвозабонлик қилиши муҳим эмас, биз ҳар бирига ишонамиз. Дарвозабонларимиз ўз вазифаларини аъло даражада бажаришмоқда", - деди Заер-Эмери француз матбуотига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, бу ўйин Сафонов учун 2025/2026 йилги мавсумда ПСЖ таркибидаги дебют учрашуви бўлди. Сафонов 2024 йил ёзида "Краснодар"дан ПСЖ клубига ўтган эди.