Энцо Мареска: "Коул Палмер ҳали тўлиқ тикланмади"
Бироқ, италиялик мутахассиснинг сўзларига кўра, Палмернинг ҳолати ҳали идеал эмас. "Баъзида у ҳали ҳам оғриқни ҳис қилмоқда – биз вазиятни диққат билан кузатишимиз керак.
Умид қиламанки, бу муаммо бутун мавсум давом этмайди. Ҳозирда Коул ҳар бир ўйинда асосий таркибда майдонга тушишга тайёр бўлган футболчилар қаторида эмас", – деди Мареска матбуот анжуманида.
Мазкур мавсумда Палмер атиги олти марта майдонга тушиб, икки гол уришга муваффақ бўлган.