АПЛнинг икки клуби «Интер» ҳимоячиси Дензел Дюймфрисни кузатмоқда
Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, номи ошкор этилмаган АПЛнинг икки клуби 29 ёшли футболчи атрофидаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда. Дюймфриснинг шартномасида 25 миллион евролик товон пули банди мавжуд бўлиб, у 1–31 июль оралиғида амал қилади.
Transfermarkt портали Дюймфриснинг бозор қийматини 35 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг «нерадзуррилар» билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.