Беллингем Родригонинг ўйинига баҳо берди
Жамоанинг инглиз ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем жамоадошининг ўйинини ижтимоий тармоқлардаги пости орқали баҳолади. “Энг яхшиларнинг энг яхшилари доим муваффақиятга эришади.
Дўстим қайтди”, — деб ёзди футболчи. Қайд этиш жоиз, Родриго кетма-кет икки ўйинда гол урди.
16-тур якунларига кўра, Хаби Алонсо бошчилигидаги “Реал” 39 очко жамғариб, турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Мадрид клуби пешқадам “Барселона”дан тўрт очко ортда қолмоқда.