Рома Комони минимал ҳисобда мағлуб этди
Матиас Суле жарима майдонида зарба бериш ўрнига тўпни ортга ва ўнгроққа узатди, Уесли Франса эса бир тегинишда дарвозани нишонга олди, бироқ тўп юқоридан кетди. Кейинроқ Лоренсо Пеллегринининг чап қанотдан узатмасидан сўнг Куадио Коне тўпни ўнгга оширди, Эван Фергюсоннинг зарбасини ҳимоячи қайтарди ва тўп майдон ташқарига чиқиб кетди.
Иккинчи бўлим бошларида Пеллегрини узатган тўпни Суле бош билан йўллаб, ўнг устунга теккизди. Бриан Кристанте қайтган тўпни дарвозага жойлаган бўлса-да, ҳужумнинг аввалги босқичида офсайд қайд этилгани учун гол бекор қилинди.
61-дақиқада “Рома” аниқ ишлаб чиқилган ҳужумни гол билан якунлади: Суле жарима майдони чизиғидан ўнг қанотга пас берди, Франса эса узоқ бурчакни аниқ нишонга олиб, ҳисобни очди — 1:0. Ушбу ғалабадан сўнг “Рома” турнир жадвалида 4-ўринда қолди ва пешқадамдан уч очко ортда бормоқда.
“Кому” эса 7-ўринни эгаллаб турибди.